ЖАЛОЛОБОД ЗИЛЗИЛАСИ — 1959 й. 28 майда Фарғона водийсининг шарқий қисмида Жалолобод ш. ёнида содир бўлган. Зилзила кучи эпицентрда 7 балл, магнитудаси 5,3. Зилзила 18 км чуқурликда жойлашган гранит қатламлар орасидаги ёриқларнинг силжиши натижасида рўй берган. Зилзила оқибатида Жалолобод ш. ва унга яқин бўлган аҳоли яшайдиган ерларда бир канча иморатлар бузилган. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг Хонобод, Андижон, Учқўрғон ва Наманган ш. ларида 3—4 балл атрофида сезилган.