ЖАМБИЛ

ЖАМБИЛ (Satureja hortensis) — лабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик хушбўй ўсимлик. Таркибида эфир мойи, алколоидлар, ошловчи моддалар, фитонцидлар бор. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда зиравор ўсимлик сифатида экилади. Хонадонларда дастлаб уруғини сепиб, сўнгра ниҳолини кўчат қилиб етиштирилади. Бўйи 20—30 см, пояси юқори қисмидан шохлайди, барг четлари текис. Гуллари пушти, бошоқсимон тўпгулларга йиғилган, поя ва шохларининг учига жойлашган. Июль—окт. да гуллаб, уруғлайди. Пазандаликда шўрва ва суюқ ошларга шохчаси билан солинади. Меъда-ичак касалликларини даволашда ва йўтал, тиш оғригига қарши қўллаш мумкин.

Loading...