ЖАМИЯТ

ЖАМИЯТ — кишиларнинг тарихан қарор топган ҳамкорлик фаолиятлари мажмуи. Жамият даги ҳамма нарса (моддий ва маънавий бойликлар, инсонлар ҳаёти учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ва б.) муайян фаолият жараёнида амалга ошади. Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар Жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади. Булар и. ч., оилавий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, эстетик фаолиятлари ва уларга мое келувчи муносабатлардир. Жамият моддий и. ч. сиз бўлмайди. Унда инсонларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва б. қа бўлган эҳтиёжлари қондирилади. И. ч. да жамиятнинг табиат билан ўзаро таъсири намоён бўлади. Одамлар ўзининг моддий и. ч. фаолиятида иродаси ва онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқариш муносабатларита киришади. Жамият тараққиёти табиий-тарихий, қонуний жараёндир. Моддий и. ч. Ж. нинг ижтимоии тузилиши, яъни муайян ижтимоии қатлам, тоифа ва гуруҳларнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Жамиятда турли қатлам ва тоифаларнинг мавжудлиги меҳнат тақсимоти, шунингдек, и. ч. воситаларига бўлган мулкчилик муносабатлари, жамиятда яратилган моддий бойликлардан оладиган улушига боғлиқ. Булар Жамият даги кишиларнинг фаолияти ҳамда даромадига қараб турли касбий ва ижтимоии гypyxлapгa ажралишининг негизидир. Жамият ҳаёти иқтисодий, ижтимоии, сиёсий, маданий-маънавий соҳаларга ажралади. Иқтисодий соҳа моддий бойликларни и. ч., тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни ўз ичига олади. Унда мамлакатнинг хўжалик ҳаёти ташкил этилади, унинг турли тармоқларининг ўзаро боғликлиги ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилади Бу Ж. тараққиёти учун энг асосий соҳадир. Ижтимоий соҳа Жамият даги ижтимоий гуруҳлар, табақалар, тоифалар ҳамда миллий бирликлар, уларнинг ижтимоий ҳаёти ва фаолиятини уйғунлаштиради (қ. Ижтимоий гуруҳлар). Сиёсий соҳа турли ижтимоий тоифа ва гурухлар, миллий бирликлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, жамоат ташкилотларнинг ўз сиёсий фаолиятини амалга оширувчи макондир. Уларнинг фаолияти Жамият даги ўрнатилган сиёсий муносабатлар асосида ўз сиёсий манфаатларини амалга оширишга қаратилади (қ. Жамиятнинг сиёсий тизими). Маънавий соҳада кишилар турли маънавий қадриятларни яратади, тарқатади ва Жамиятнинг турли қатламлари томонидан ўзлаштирилади. Бу сохага адабиёт, санъат, мусиқа асарлари билан бир қаторда кишиларнинг билим савияси, фан, ахлоқий меъёр ва умуман олганда, Жамият ҳаётининг маънавий мазмунини ташкил қилувчи нарсалар киради (қ. Маънавият).

Ҳозир Ўзбекистонда Жамият тараққиётининг энг асосий муаммоси инсонларнинг, айниқса ёш авлоднинг маънавий дунёсини шакллантириш ва бойитиш, уларни истиқлол мафкураси асосида тарбиялаш, ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий мероси, қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини эгаллашлари учун шарт-шароит яратишдир. Ўзбекистонда фуқаролик, ҳуқуқий, демократик, дунёвий Жамият барпо этилмоқда.

Абдулҳай Валиев.