ЖАММУ

ЖАММУ — Ҳиндистоннинг шим. даги шаҳар. Жамму ва Кашмир штатида, Тави дарёси водийсида. Штатнинг иккинчи маъмурий маркази (қишки қароргоҳ). Аҳолиси 250 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Ҳимолай тоғлари этагидаги муҳим транспорт йўллари тугуни. Савдо маркази. Кимё, тўқимачилик саноати, ҳунармандчилик ривожланган. Ипак йигириш, шоли оқлаш корхоналари бор. Кулолчилик буюмлари, дори-дармон, резина ва чармдан турли буюмлар ишлаб чиқарилади.

Prev Article

ЖАМИЯТ

Next Article

ЖАМОА