ЖАММУ ВА КАШМИР — Ҳиндистон штати (1947 й. дан). Майд. 222 минг км2. Ҳудуднинг бир қисмини Покистон ҳукумати назорат қилиб келмоқда. Маъмурий маркази — Сринагар ш., қишки қароргоҳи — Жамму ш. Ж. ва К. Ҳиндистоннинг шим.-ғарбидаги энг чеккасида жойлашган, ғарбда Покистон, шим. да Афғонистон, шим.-шарқда Хитой билан чегарадош.
Мил. ав. 3-а. да император Ашока даврида Жамму ва кашмир ва К. га будда дини кириб келган, кейинчалик Кушонлар ҳукмронлик қилган даврда ҳам буддизмга эътиқод қилинган. У ерда ўша даврда ҳинду ва будда маданиятининг уйғунлашуви вужудга келди. 4—6-а. ларда Кашмир Гупталар давлати, сўнгра Ужжайн салтанати тасарруфига ўтди. 697—738 й. ларда Кашмир ҳинд ҳукмдорларининг энг машҳури бўлган Лалитадития тузган давлат таркибида бўлди. Ислом Ж. ва К. га 13—14-а. ларда кириб борган. 16-а. охирларида Жамму ва кашмир ва К. бобурийлар сулоласининг вакили Акбар давлати таркибига кирган.
Аҳолиси 10,1 млн. киши (2001). Асосий тиллари: кашмири, догри, гижри, урду, балти, пахари, дадри, ладакҳи. Штат аҳолисининг 66% мусулмонлар бўлиб, Ҳиндистоннинг мусулмон аҳолиси энг кўп бўлган штати ҳисобланади. Аҳолининг 30% ни ҳиндулар, 4% ни сикхлар ва буддавийлар ташкил этади.
Табиати. Жамму ва кашмир ва К. ҳудудини шим.ғарбдан жан.-шарққа Қорақурум ва Ғарбий Ҳимолай тоғларининг тизмалари кесиб ўтган. Жан.-ғарбида, Пир-Панжал ва Катта Ҳимолай тизмалари орасида Кашмир водийси жойлашган (ўртача бал. 1600 м). Тоғ ён бағирларида кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар, тоғ тепаларида уз. 60—70 км ли музликлар бор. Иқлими тоғ субтропик иқлим, қиши шим.шарқида совуқ, қуруқ, жан.-ғарбида муссонли ва илиқ. Йирик дарёлари: Ҳинд дарёси ва унинг ирмоқлари — Гилгит ва Жалат. Гидроэнергия ресурсларига бой. Кашмир водийси Жамму ва кашмир ва К. нинг энг обод қилинган ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган қисми.
Хўжалиги. Штат аҳолисининг 80% қ. х. да банд. Асосий экинлари: шоли, маккажўхори, буғдой. Сабзавотчилик, полизчилик ва боғдорчиликда (ёнғоқ, бодом, олма, нок, шафтоли ва б.) товар маҳсулот етиштирилади. Доривор ўсимликлар плантациялари бор. Яйлов чорвачилиги ривожланган: қўй, қорамол боқилади. Аҳоли пиллачилик билан ҳам шуғулланади.
Штатда ҳунармандчилик ривожланган. 40 мингга яқин майда саноат корхонаси бор. Пиллакашлик ва жун газлама ф-калари, дурадгорлик ва механика устахоналари, кўн-чарм ва гилам корхоналари бор. Ёғоч ўймакорлиги буюмлари и. ч., гилам ва шол рўмол тўқиш, кашта тикиш, кумуш буюмлари и. ч., заргарлик буюмлари тайёрлаш қадимдан кенг тарқалган. Т. й. Жамму ш. гача қурилган. Автомобиль йўлларининг уз. 12,7 минг км. Штатда 3 та аэропорт бор: Сринагар, Жамму, Лех.
Жамму ва кашмир ва К. дан мамлакатнинг бошқа р-нларига ёғоч-тахта чиқарилади. Ўрмонларда смола йиғиб олинади. Мўйнали ҳайвонлар овланади. Кашмир водийси иқлимининг юмшоқлиги ва манзарали жойларнинг кўплигидан халқаро туризмнинг муҳим марказларидан.