ЖАМНА

ЖАМНА, Ямуна— Ҳиндистондаги дарё, Ганг дарёсининг энг узун ва серсув ўнг ирмоғи. Уз. 1384 км, ҳавзасининг майд. 351 минг км2. Aкcар тизмасининг (Марказий Ҳимолай тоғлари) жан. ён бағридан бошланади. Юқори қисми аксар чуқур даралардан, ўрта ва қуйи оқими Ҳинд-Ганг текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 2,5 минг м3/сек. Ёзги муссон ёмғирлари даврида айниқса серсув бўлиб, кўпинча тошади. Қуйилиш еридан Дехли ш. гача кемалар қатнайди. Дарё сувидан суғоришда кенг фойдаланилади. Жамна бўйида Деҳли, Агра, Илохoбод ш. лари жойлашган.

Loading...