ЖАМОА — кишиларнинг қад. уюшув шакли. Бунда и. ч. воситалари ҳамманинг мулки ҳисобланган. Жамоа тамоман ёки қисман ўзини-ўзи бошқарган. Уруғ, оила, хонадон, қишлоқ (қўшничилик) Жамоа лари мавжуд бўлганлиги маълум.
Россияда Жамоа тор табақавий бирлик (1861 й. ги деҳқонлар ислоҳотидан кейин ер эгаси) бўлиб, ўлпон йиғишда ундан восита сифатида фойдаланилган. Кенг маънода Жамоа номи бошқа тарихий бирликларга нисбатан ҳам қўлланилади (мае, диний Жамоа, деҳқончилик Ж. си).