Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ЖАМОЛОВ Ўнер Боимбетович

ЖАМОЛОВ Ўнер Боимбетович (1912, Жанубий Қозоғистон вилояти Сембе қишлоғи — 1975.8.8, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистoн ФАнинг мухбир аъзоси (1966), иқтисод фанлари д-ри (1958), проф. (1959). Тошкент молияиқтисод ин-тини тугатган (1939). 1940— 53 й. ларда Тошкент ш. даги олий ўқув юртларида сиёсий иқтисод ўқитувчиси. Ўрта Осиё ун-тида доцент (1955—58), Ўзбекистoн ФА Иқтисод ин-тининг директори (1958—71), Ўзбекистoн ФА Фалсафа, иқтисод ва ҳуқуқ бўлимининг акад. котиби (1971—75). Илмий ишлари қ. х. ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш, ривожлантириш, иқтисодиёт назарияси масалаларига бағишланган.