ЖАНД

ЖАНД — Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган ўрта аср шаҳри. Хоразмшоҳлар давлатининг шарқий истеҳкоми ҳисобланган. Бу ерларни Салжуқ босиб олмасдан олдин ҳам, Сирдарё этаги қипчоқлар қўлида мустақил ўлка (мулк) бўлган. 12-а. ўртасига келиб, Жанд билан Фороб оралиғи бутунлай Хоразмшоҳлар (Такаш) қўлига ўтган. Хоразмшоҳлар Жанддан туриб қипчоқлар ерига ҳарбий юришлар қилган. Ўша даврда Орол денгизи ҳам Жанд кўли деб аталган. 1220 й. Ж. ни Жўжихон эгаллаган. С. П. Толстое тадқиқотлари Ж. Қозоғистоннинг Қизилўрда ш. яқинидаги Жанқалъа харобалари ўрнида бўлганлигини кўрсатади.

Loading...