ЖАНДА

ЖАНДА (форс. — кўҳна, эски) — 1) устки кийим. Мато бўлакларидан (қуроқ усулида) узун ва кенг қилиб тикилган. Асосан қаландар ва шайхлар кийган (хирқа). Ҳоз. маънода — жулдур чопон, яктак;

2) қўлда тўқилган ип мато тури. Асосан қўлда, кейинроқ ф-када йигирилган ипдан йўл-йўл катак гулли қилиб ўзига хос тарзда қалин қилиб тўқилган. Нақш мужассамоти ингичка йўллар майда катаклардан иборат кенг йўллар билан бир маромда алмашиниб келишига асосланган, ҳар бир рангли ип ўз йўғонлигига эга бўлган (мае, қизил ранг 2 ва қора ранг 6 ипдан иборат бўлган). Жанда матоси ўта пишиқлиги ва рангининг одмилиги б-н ажралиб турган. Туркистон (Тожикистон, Ўзбекистон)да Жандадан тўн тайёрланган. 20-а. 20-й. ларидан Жанда тўқиш деярли барҳам топган.

Loading...