ЖАНГ

ЖАНГ — ҳарбий бўлинмалар, қисмлар (кемалар), қўшилмаларнинг уюшган тўқнашуви, ерда (умумқўшин Жанги) ҳавода (ҳаво Ж. и) ва денгизда (денгиз Ж. и) олиб борилади. Жанглар мудофаа Ж. и, ҳужумкорлик Жанги, муқобил Жанг каби турларга бўлинади. 2-жаҳон урушида ўзаро боғлиқ бир неча йирик стратегик операциялар Жанг деб аталган (мае, Сталинград Ж. и, Курск Ж. и). Жанглар жанг бўлаётган пайтдаги муҳим воқеа-ҳодиса ёки жой, дарё ва б. номлар билан боғланиб тарихга киради (мае, Жанги лой, Анқара жанги).

Loading...