ЖАНГЛИШ

ЖАНГЛИШҚорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги қуриб қолган кўл. Орол денгизининг жан. даги Оққалъа овули ёнида. Сувга тўлган пайтларида майд. 2,24 км2 бўлган. Саёз, кўп жойларида қамиш ва қўға ўсган. Жанглишга Амударё тармоқларидан тошган сувлар ва сизот сувлари қуйилган. Кичик ўзанлар орқали Амударё ва Думалоқкўл б-н туташиб турган. Жанглишда ондатра урчитилган ва овланган, ҳар хил балиқ ва сув паррандалари яшаган.

Loading...