ЖАНР

ЖАНР (франц. qenre — жинс, тур) — санъат турларида тарихан шаклланган ички бўлиниш ҳамда мазкур бўлинишни ифодаловчи тушунча; шакл ва мазмун бирлигидаги ўзига хос хусусиятларига эга бўлган санъат асарининг алоҳида тури. Санъат асарларининг Жанр гурухларига бўлиниши турли (танланган мавзу, бадиий-ғоявий мазмун, шакл жиҳатлари ва б.) мезонларга таяниб амалга оширилади; ҳар бир санъат турида Жанр таснифи ўзига хос тизимни ташкил этади.

Адабиёт (бадиий-адабий ижод) да Жанр асарнинг қайси адабий турга тааллуқлилиги, ҳажми ва образларининг қурилиши усули (рамзийлиги, мажозийлиги, хужжатлилиги) билан белгиланади. Жанрнинг 3 асосий тури мавжуд: эпик Жанр (қаҳрамонлик достонлар, роман ва ҳикоя), лирик Жанр (қасида, элегия, шеър, қўшик, ва б.)., драматик Жанр (трагедия, драма, комедия). Мазкур Жанрлар асар мавзуига кўра янада майдароқ қисмларга ҳам бўлинади (мае, маиший, психологик мавзудаги романлар; ҳажвий, лирик комедиялар ва водевиль ва б.).

Тасвирий санъатда, аввало, тасвирланаётган нарсага, баъзан тасвир хусусиятига кўра асосий Жанрлар белгиланади (мае. портрет, манзара ва б.). Кейинги (янада майда) бўлинишлар бадиий ижодда билиш, ғоявий баҳолаш, бадиий образ бўлаклари аралашуви билан аниқланади. Шунга кўра, портретчи рассом нуқтаи назари умумий (портрет)гина бўлиб қолмай, шунингдек, истеҳзоли (шарж) ва қаҳрли фош этувчи (карикатура) шаклига эга бўлиши мумкин. Асосий Жанр ларнинг жанрчалари тасвир соҳасини хусусийни янада хусусийларга бўлишларда ҳосил бўлади (мае, денгиз кўриниши марина — манзаранмнг бир тури ва ш. к.).

Мусиқада асарларнинг ҳаётдаги ўрни, ижро этилиш жойи ва шароитига кўра, маиший, маросим, базм ва байрам, ҳарбий мусиқа, концерт, камер мусиқаси каби; ижро хусусиятларига қараб, вокал ва чолғу мусиқаси, шунингдек, якка, ансамбль, хор, оркестр мусиқаси ва б. гурухлар ажратилади. Мазмун ва бадиий моҳияти нуқтаи назаридан мусиқада ҳам эпик (мае, китобхонлик йўллари, достон термаларн, баллада ва б.), лирик (ашула, ария, мадҳия, поэма ва б.) ҳамда драматик (мусиқий томоша, мусиқали драма, опера ва симфония каби) турларини белгилаш мумкин.

Қад., ўрта аcрлар ва Уйғониш даври санъатларида Жанрлар орасида аниқ, чегара қўйилмаган. Классицизм даври (Франция) дагина қатъий Жанр тизими яратилди. 19-а. да Жанрлар орасига катьий чегара қўйилиши билан айрим Жанрлар ўз аҳамияти ва етакчилигини йўқотди, айримлари (портрет, манзара, концерт, симфония ва б.)нинг ўзаро таъсирда, янги турларининг пайдо бўлиши каби мураккаб жараёнлар юзага келди. Санъатшуносликда Жанр тушунчаси 17-а. да пайдо бўлиб, жаҳон санъати тарихининг барча даврларига нисбатан асарларнинг ифодавий ва мазмун хусусиятларини тахлил қилишда қўлланилади.