ЖАНУБ

ЖАНУБ, жануб нуқтаси — математик (ҳақиқий) уфқ билан осмон меридиани кесишган нуқта. Уфқда дунёнинг жан. қутбига энг яқин жойлашган. Жануб уфқнинг асосий нуқталаридан бўлиб, шимол нуқтасига қарама-қарши жойлашган (қ. Осмон гумбази). Ўзбек тилидаги хариталарда Жануб ёки халқаро хариталарда S ҳарфлари билан белгиланади.

Loading...