ЖАНУБИЙ АМЕРИКА

ЖАНУБИЙ АМЕРИКА — Ғарбий ярим шарқнинг жан. қисмидаги материк, Америка қитъасининг жан. ярми. Шарқдан Атлантика океани, ғарбдан Тинч океан ўраб туради. 12°25’ ш. к. (Гальинас бурни) билан 53°54’ ж. к. (Фроуэрд бурни) ва 8Г20’ ғ. у. (Париньяс бурни) билан 34°46’ ғ. у. (Кабу-Бранку бурни) оралигида. Шим. да Панама бўйни орқали Шим. Америка билан туташ, жан. да Дрейк бўғози орқали Антарктидадан ажралиб туради. Материкнинг энг узун жойи 7150 км, энг кенг жойи 5100 км. Жанубий Америка таркибига Шамолсиз о. лар, Тринидад о., Фолкленд, Оловли Ер ва Чили архипелаглари, Галапагос о. лари киради. Майд. (ороллар б-н бирга) 18,28 млн. км2.

Табиати. Жанубий Американинг қирғоқлари кам парчаланган. Шим. да Венесуэла қўлтиғи, ғарбида Гуаякиль, жан.-ғарбида фьордлар, жан.-шарқида Ла-Плата, Сан-Хорхе ва б. қўлтиқлари бор.

Рельефи ва геологик тузили ш и . Ж. А. нинг шарқида ўртача баландликдаги ясситоғликлар, баланд текисликлар, пает текисликлар, ғарбида материкни ғарб ва шимол томондан ўраб турган Анд тоғлари (ўртача бал. 5000—6000 м, энг баланд жойи — 6960 м, Аконкагуа тоғи) жойлашган. Анд тоғлари шарқида Жан. Америка платформасининг Гвиана ясситоғлиги (Неблин тоғи, 3014 м) ва Бразилия ясситоғлиги (Бандейра тоғи, 2200 м) бор. Анд тоғлари ва ясситоғликлар ораларида учламчи ва тўртламчи давр ётқизиқлари билан тўлган Ориноко, Амазонка, Ла-Плата паеттекисликлари ва Ички текисликлар (Пампа, Гран-Чако, Икки дарё оралиғи ва б.) жойлашган. Материкнинг чекка жан.-шарқида мезокайнозой чўкинди жинслари ва муз келтирган ётқизиклар билан қопланган қад. Патагония платформаси бор.

Жанубий Америка материги 2 асосий структурали бўлак — марказий қисмидаги Жан. Америка платформаси ва материкни шим., ғарб ва жан. дан ўраб турган Анд бурмали тоғ минтақасидан иборат.

Жан. Америка платформаси архей, протерозой эраларида ва қисман кембрий даврида бирлашган турли ёшдаги блоклардан тузилган. Фундаментининг энг йирик кўтарилмалари — Гвиана, Ғарбий Бразилия ва Шарқий Бразилия қалқонларидир. Гвиана ва Ғарбий Бразилия қалқонлари архей ва қуйи протерозойнинг чуқур метаморфиклашиб ўзгарган (деформациялашган) қатламларидан, шунингдек, ўрта ва юқори протерозой гранитларидан ташкил топган. Шарқий Бразилия қалқони кембрийгача даврда хреил бўлган алоҳида блоклардан иборат бўлиб, юқори протерозойнинг геосинклиналь бурмали системаси билан ўраб олинган. Кенг Амазонка ботиғи протерозой охири — палеозой бошларида вужудга келиб, Гвиана ва Ғарбий Бразилия қалқонларини ажратиб турувчи катта синиқ зона бўйлаб жойлашган. Меридиан бўйлаб чўзилган бошқа ботиқ Шарқий Бразилия қалқонини Ғарбий Бразилия қалқонидан ажратиб туради; унинг ўрта қисми — Сан-Франсиску ботиғи, асосан, протерозой охирида шаклланган. Шим. ва жан. ботиқлар — Мараньян (Паранаиба) ва Парана синеклизалари ўрта ва юқори палеозой ва мезозойда вужудга келган. Жан. Америка платформасининг жан. қисмида қуйи палеозой фундаментини ўз ичига олган Патагония платформаси анча ёш. Унда иккита кўтарилма — Шим. Патагония ва Жан. Патагония, иккита букилма: Неукен-СанМатиас ва Чубут-Сан-Хорхе мавжуд.

Жанубий Американинг ғарбидаги 9000 км га чўзилган Анд тоғлари ўзининг геологик тарихи ва тузилиши билан фарқ қилувчи бир неча системадан иборат. Улар альп бурмаланиши (мезо-кайнозой) даврида шаклланган, шу билан бирга, тоғ асоси мезо-кайнозойдан олдин вужудга келган шарқий тоғ тизмаларини ҳам ўз ичига олади. Ғарбий тизмалар мезозойпалеоген ётқизиқлари ва қалин вулqoн жинсларидан ҳосил бўлган. Бу жойларда тез-тез ҳалокатли зилзилалар бўлиб туради [мае, Чили (1960) ва Перу (1970) зилзилалари]. Анд тоғларининг кўпгина чўққилари ҳаракатдаги ва сўнган вул qoнлардир (Мисти, Чимборасо, Котопахи, Сакама ва б.). Кўпгина тизмаларда доимий қор ва музликлар (майд. 25 минг км2 чамасида) учрайди. Анд тоғларининг марказий қисмидаги тизмалари орасида, 3500— 4600 м баландликда чўл иқлимли плато — пуналар бор.

Фойдали қазилмалари. Гвиана ва Бразилия ясситоғларида темир, марганец, боксит, нодир металларнинг йирик конлари, Анд тоғларининг этаклари ва тоғ ораликларидаги ботикларда нефть, юқорироғида мис, полиметаллар, қўрғошин, молибден, вольфрам, платина конлари бор. Селитра, йод ва бромнинг йирик конлари топилган.

Иқлими . Ж. А. ни экватор кесиб ўтган, унинг катта қисми экваторга яқин. Материкда 6 иқлим минтақаси (экваториал, шим. субэкваториал, жан. субэкваториал, тропик, субтропик ва мўътадил минтақалар) мавжуд. Амазония ва Колумбиянинг ғарбида доим сернам ва иссиқ, Экваториал Анд тоғларининг Эквадор ва Колумбия жан. даги қисмида тоғэкваториал иқлим. Материкнинг чекка шим. ва маркази, Ички текисликлар шим. ва Эквадор ғарби ёз сернам, қиш қуруқ бўладиган субэкваториал иссиқ минтақада. Тропик иссиқ минтақадаги Бразилия ясситоғлигининг шарқида йил бўйи сернам. Гран-Чакода ўртача континентал, Марказий Анд тоғлари ва 5°— 28° ж. к.

Риоде-Жанейро шаҳридаги Панди Асукар тоғи орасидаги соҳилда чўл иқлими. Субтропик минтақанинг шарқи (Уругвай, Икки дарё оралиғи ва Пампанинг шарқи)да иқлим доим сернам, ёз иссиқ, қиш илиқ, маркази (Пампанинг ғарби, Кордильера тоғлари этаги) да континентал, ёзда тез-тез жала ёғиб туради, ғарби (Чилининг ўрта қисми) да Ўрта денгизга хос, ёз қуруқ, қиш серёғин. Мўътадил минтақанинг ғарби (Патагония, Анд тоғлари)да йил бўйи сернам, салқин; шарқи (Патагония)да мўътадил континентал иқлим. Энг кўп ёғин Анд тоғларининг Колумбия ғарби ва Чили жан. даги шамолга рўпара ён бағирларига ёғади (йилига 5000 мм гача). Амазония ғарби, Гвиана ва Бразилия ясситоғларининг шарқий ён бағри ва Парана платосида йилига 2000 — 3000 мм, материк шарқининг 35° ж. к. гача бўлган қисмида 1000—2000 мм, Патагония ва Кордильера этакларида 150—250 мм ёғин ёғади. Тинч океан соҳилининг 22—27° ж. к. лар орасида Атакама чўли бор. Субтропик ва ўрта кенгликлар ҳамда тоғ тропик иқлимли ўлкаларда ҳарорат мавсумга қараб ўзгариб туради. Материкнинг жан. тропиккача бўлган ҳамма шим. текислик қисмида ўртача ойлик т-ра 20—28°. Энг юқори т-ра Гран-Чакода кузатилган (47°). Қишда (июль) ўртача ойлик т-ра Бразилия ясситоғлигида 12—16°, Пам-пада 6—10°, Патагония платоларида 0° (энг паст т-ра —35°).

Ички сувлари. Йирик дарёлари — Амазонка (ҳавзасининг катталиги ва серсувлиги билан Ер юзида 1-ўринда), Парана, Ориноко, Уругвай, Магдалена, Сан-Франсиско ва б. Атлантика океани ҳавзасига мансуб. Анд тоғлари икки океан ўртасидаги асосий сувайиргичдир. Дарёлар, асосан, ёмғирдан, тоғлардан бошланадиганлари эса qoр ва музликлардан сув олади. Анд тоғларининг йил бўйи сернам жойларидан оқиб тушувчи дарёлар катта гидроэнергия ресуреларига эга. Анд тоғларидаги дарёлар серостона, шаршара (дунёдаги энг баланд — Анхель шаршараси, 1054 м) кўп. Ички ўлкаларда дарёларнинг транспорт аҳамияти катта. Йирик кўллари Патагония, Анд тоғлари ва Чилининг ўрта қисмидадир. Марказий Анд тоғларида дунёда энг баланд йирик тектоник кўлТитикака жойлашган. Материкнинг шим. ва жан.-шарқида лагунакўллар (Лагоа-Мирин, Патус, Маракайбо) бор.

Тупроқ ва ўсимликлари. Жанубий Американинг 40° ж. к. гача бўлган катта қисми неотропик области, жан. қисми Антарктика областига мансуб. Материкнинг шим. да доим яшил ўрмонлар, саванна ва буталар ҳамда латерит тупроқлар катта майдонни эгаллаган. Анд тоғларида баландлик минтақалари аниқ сезилиб туради. Экваториал сернам ўрмон — гилеялар, асосан, Амазония ва Колумбия ғарбида жойлашган, уларнинг тупроғи подзоллашган латерит тупроқ. Анд тоғларининг текисликларга туташган ён бағирларида тоғ гилеялари, юqoрироқда дарахтсимон папоротник ва бамбуклар, хин ва кока дарахтлари, тоғ тепасида бўталар ўсади, 3200 м баландликдан тоғ экваториал ўтлоқлари бошланади. Экваториал ўрмонлардан жан. ва шим . да субэкваториал ўрмонлар жойлашган.

Льянос-Ориноко текислигининг жан., Магдалена паеттекислиги, Бразилия ясситоғлигининг шим. даги қизил тупроқли ерларда сернам саванналар, материкнинг шим. чеккаси ва Бразилия ясситоғлигининг шим.-шарқидаги қизилжигарранг ва қизил-қўнғир тупроқли ерларда суккулент ва бутазор қуруқ саванналар бор. Бўз жигарранг тупроқли Гран-Чакода сийрак дарахтли қуруқ ўрмонлар кўпроқ. Субтропикларнинг тупроқ-ўсимлик зоналари, худди Шим. Америкадаги каби, асосан меридионал йўналишда. Субтропик ўрмонли дашт зонасидаги қизғиш-қора тупроқли ерларда қарағай ўрмонлари, саванналар, Кордильера тоғлари этагидаги бўз тупроқли чала чўл ва чўлларда тиканакли бўта ва кактуслар ўсади. Патагониядаги бўз тупроқли чала чўлларда буталар, Жан. Анд тоғларидаги қўнғир тупроқларда аралаш қалин ўрмонлар бор. Жанубий Америка озиқовқат маҳсулотлари, дори-дармон, саноат хом ашёси ва қимматбаҳо ёғоч берадиган ўсимликлар (шоколад дарахти, какао, хин ва қизил дарахтлар, гевея, кебрачо ва б.)га бой.

Ҳайвонот дунёси неотропик областга мансуб. Бу область Жанубий Америкада материкнинг шим. катта қисмини ўз ичига олган Гвиана-Бразилия кичик области ва жан. текисликлар ҳамда Анд тоғларини (Эквадоргача) ўз ичига олган Патагония-Анд кичик областига бўлинади. Эндемик ҳайвонлар (нанду туяқуши ва б.) кўп. Қалин ўрмонларда кенг бурунли маймунлар, ялқов, чумолихўр, дарахт жайраси (коэнду), халтали каламуш (опоссум), кинкажу айиғи, кўршапалаклар ва б. яшайди. Ерда яшовчи ҳайвонлардан қалқондор, тапир, ягуар, қора чўчқа, ўрмон ити, ҳоз. замондаги энг йирик кемирувчи — сув чўчқаси (капибара) бор. Дарёларида даре дельфини (иния), тимсоҳ, балиқларнинг 2000 тача тури ва дарахт бақалари яшайди. Қушлар (тўтилар, колибри, кондор ва б.) ҳамда судралиб юрувчилар (заҳарли ва бўғма илонлар, калтакесаклар) кўп. Эндемик хашаротлар (улкан капалаклар, чумолилар), саванналарда кийик, нанду туяқуши, кемирувчилар бор. Материкнинг жан. қисмидаги очиқ дашт ва чала чўлларда пума, кийик, пампа мушуги ва тулкиси, магеллан ити, ёлдор бўри; кемирувчилардан видра, ботқоқ нутрияси, мара, туко-туко, қушлардан бургут, паламедея ва б. яшайди.

Географик тадқиқотлар тарихи. 11-а. да Абу Райҳон Беруний Ғарбий ярим шарда, яъни Атлантика океанининг ортида катта қуруқлик бўлиши керак деб башорат қилган. Американинг европаликларга расман кашф қилиниши Ҳиндистонга, яъни Шарқий ва Жан. Осиёга ғарбдан сув йўли орқали боришни мақсад қилган X. Колумб экспедициясидан бошланди. 1498 й. да X. Колумб Тринидад о. ва Жанубий Американинг Ориноко дарёси дельтаси атрофидаги соҳилини, 1499—1501 й. ларда А. Ниньо (А. Охеда ва А. Веспуччи билан бирга) ва Р. Бастидас бошчилигидаги испан экспедициялари материкнинг бутун шим. соҳилларини, 1500 й. да испанлардан В. Я. Пинсон ва Д. Лепе бошлиқ экспедициялар ҳамда португал П. Я. Кабрал экспедицияси шарқий соҳилини кашф этди. 1507 й. да лотарингиялик хариташунос М. Вальдземюллер жан. материкни флоренциялик Америго Веспуччи шарафига Америка деб аташни таклиф қилди. 1541 й. дан кейин бу ном Шим. Америка учун ҳам раем бўлди.

1516 й. да испан денгизчиси X. Д. Солис Уругвай ва Парана дарёларининг қуйи оқимидаги ерларни ўрганди. 1520 й. да Ф. Магеллан бошлиқ испан экспедицияси яна ҳам жануброққа сузиб борди ва Патагония (ҳоз. Магеллан) бўғози орқали ўтиб Тинч океанга чиқди. Бўғознинг жан. соҳилини Магеллан Оловли Ер деб атади. Жанубий Американинг Тинч океан соҳилларини ҳам 1522—58 й. ларда испан денгиз экспедициялари ўрганди. 1578 й. да инглиз Ф. Дрейк Оловли Ернинг архипелаг эканлигини аниқлади. 1592 й. да инглиз Д. Дейвис Атлантика океанининг 52° ж. к. да «Дева Ери» ни тадқиқ қилди. Д. Стронг «Янги ер» ни ўрганиб, уни Фолкленд о. лари деб атади (1690). Жанубий Америка соҳилларини мустамлакага айлантириш ва ички қисмларини босиб олиш индейсларни кўплаб ўлдириш ва плантацияларда қул қилиб ишлатиш билан бирга давом этди. Мустамлакачилар бойлик қидириш мақсадида материкни турли йўналишларда кесиб ўтдилар.

Жанубий Американинг Шим.-ғарбий ва Экваториал Анд тоғларини ҳамда Ориноко дарёси ҳавзасини олимлардан А. Гумбольдт ва француз Э. Бонплан комплекс ўргандилар (1799—1802). Материк асосан 19-а. 1-ярмидан ҳар томонлама тадқиқ қилина бошланди. Жанубий Америкада рус сайёхларидан А. С. Ионин (1889—92), Н. М. Албов (1895—96), Г. Г. Манизер (1914—15) ва Н. И. Вавилов (1932—33) бўлган.

Аҳолиси. Америка европаликларга маълум бўлгунга қадар Жанубий Америка аҳолиси индейс қабилалари ва халқларидан иборат эди. Улар бундан 17—20 минг йил илгари Осиёдан Беринг бўғози, Шим. Америка орқали кириб борган деб ҳисобланади. Жанубий Америкага европаликлар келгач, маҳаллий аҳолининг кўпчилиги юқумли касалликлар, шафқатсиз эксплуатация ва б. сабаблар туфайли қирилиб кетган. Жанубий Американинг ҳоз. ахoлиси Европадан кўчиб борганларнинг авлодлари ва метислардан (Африкадан келтирилган қуллар билан маҳаллий индейсларнинг аралашувидан) ташкил топган.

Антропологик жиҳатдан Жанубий Америка аҳолиси ҳар хил: унда европоид, монголоид, экваториал (негравстралоид) ирклар аралашиб кетган. Креол, метис, мулат ва самбо аҳоли гуруҳлари пайдо бўлган.

Жанубий Америка аҳолисининг кўпчилиги, асосан, португал ва испан тилларида гаплашади. Пекин йирик маҳаллий халқ (кечуа, аймара ва ацтеклар) ўз она тилларини сақлаб келмоқда. Африкадан келтирилган негр авлодлари ўз она тилини сақламаган.

Жанубий Америка аҳолисини этник хусусиятлари ва тарқалишига кўра шартли равишда учга булиш мумкин: 1. Боливия, Перу, Парагвай ва Чилида, асосан, метис, индейс, европаликлар авлоди яшайди. 2. Уругвай ва Аргентина аҳолисининг кўпчилигини европаликлар ташкил этади. 3. Индейс, метис, европаликлар авлодидан ташқари сони ва этногенези жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилган негрлар Бразилия, Колумбия, Beнесуэла ва Эквадорда яшайди. Жанубий Америка аҳолисининг кўпчилиги, асосан, христиан динига эътиқод қилади. Негрлар ва мулатлар ўртасида католицизм б-н бирга африкаликларнинг анъанавий динлари ва одатлари сақланиб келмоқда. Тоғлик жойларда яшовчи индейсларнинг айрим қабилаларигина ибтидоий динига эътиқод қилади.

Сиёсий бўлиниши. Жанубий Американинг ҳоз. сиёсий харитаси, асосан, кўпгина давлатларнинг мустақиллик учун олиб борган кураши ва 2-жаҳон урушидан кейинги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар натижасида вужудга келди.

Loading...