ЖАНУБИЙ БУТ

ЖАНУБИЙ БУТ (лот. Crux) – осмоннинг Жан. ярим шаридаги юлдузлар туркуми. Белгиси Сш. Центавр ва Пашша юлдуз туркумлари ораларида жойлашган. Тўртта энг ёруғ юлдузи ромб ҳосил қилади; улардан бири 1-катталикда. Жанубий бут, баъзан, Бут деб аталади. Ўзбекистон ҳудудида кўринмайди.