ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА КАНАЛИ

ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА КАНАЛИФарғона водийсидаги йирик ирригация канали. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудидан ўтади. Олай тоғларидан оқиб тушадиган сойлар сувини тартибга солиш ва Фарғона водийсининг шарқий ва жан. қисмида сув таъминотини яхшилаш мақғсадида ҳашар йўли билан қазилган (1940). Шаҳрихонсой каналининг (Қoрадарё чап соҳилида) йирик шохобчаси. Дастлаб Исфайрамсойдаги Бешолиш узoғлигигaча қазилган, кейинчалик Марғилонсойгача етказилди. 1946 й. да Олтиариқсойгача давом эттирилди. Уз. 120 км, эни бошланишида 12 м, қуйи қисмида 2 м. Бош қисмида сув сарфи 85 м-3/с. Полвонтош коллекторининг суви қўшилгандан сўнг 30 м3/с сув оқади. Шаҳрихонсойда бош тақсимлагичи бўлган тўсувчи иншоот қурилган. Марҳамат қишлоғидан 6 км юқорироқда Каркидон сув омборидан сув олади (18 м3/с). Каналда 3 тезоқар, 35 сув туширгич, 52 қулоқ бор. 75,8 минг га ерни суғоради (25,2 минг га Андижон вилоятида, 48 минг га Фарғона вилоятида, 2,6 минг га Кирғизистоннинг Аравон туманида).

Loading...