ЖАНУБИЙ ОРКНИ ОРОЛЛАРИ

ЖАНУБИЙ ОРКНИ ОРОЛЛАРИ — Атлантика океанининг жан. қисмидаги бир туда (4та катта ва 40тача майда) орол, Антарктикада. Майд. 621 км2. Ер юзаси тоғлик (бал. 1266 м гача), қор ва музлар б-н qoпланган. Ўсимлиги мох ва лишайниклардан иборат. Денгиз қушлари ва тюленлар яшайди. Доимий ахoлиси йўқ. Британия ва Аргентина давлатларига қарашли илмий ст-ялар ишлаб турибди. Орол 1821 й. да инглиз ва америкалик саноатчилар Ж. Поуэлл ва Н. Палмер томонидан кашф қилинган.

Loading...