ЖАНУБИЙ ОСИЁ

ЖАНУБИЙ ОСИЁОсиё қитъаси даги табиий область. Унга Ҳиндистон ва Ҳиндихитой я. о. лари, Ҳимолай тоғлари, Ҳинд-Ганг текислиги, Малай архипелаги, шунингдек, Ҳинд океанининг шарқий қисмидаги вулкан ва маржон ороллари киради. Майд. 5,1 млн. км2. Ж. О. нинг геологик тузилиши ва рельефи ҳар хил. Бутун ўлка иқлими муссон циркуляцияси таъсирида. Тропик, субэкваториал, экваториал икдим ва ландшафт типлари мавжуд. Ғарбий қисми чўллардан иборат. Ҳайвонот дунёси асосан ҲиндистонМалай фауна областига киради. Қ. х. да (асосан текислик қисмида) тропик экинлар ва шоли етиштириш етакчи ўринда. Жанубий Осиё ҳудудида Бангладеш, Бутан, Непал, Ҳиндистон, Мальдив, Покистон, Шри Ланка давлатлари жойлашган. Баъзан Жан.-Шарқий Осиё давлатларини ҳам Жанубий Осиё таркибига киритадилар.