ЖАНУБИЙ УРАЛ

ЖАНУБИЙ УРАЛУрал тоғларининг Уфа дарёси билан Урал дарёси оралиғидаги қисми. Уз. 550 км. Бал. 1640 м гача (Ёмонтов тоғи). Эни 250 км гача. Кенг ва баланд қисми кварцит, гнейс, кристалли сланецлардан тузилган. Шарқий ён бағирларида тоғ дашти ўсимликлари, ундан юқорида игнабаргли ўрмонлар ўсади (яна қ. Урал).

Loading...