ЖАВОНШИР

ЖАВОНШИР (?—670) — Кавказ Албаниясининг ҳокими (638—670). Меҳронийлар сулоласидан. Унинг даврида араблар томонидан Албанияни босиб олиш бошланган. Қодисия жанги (636 й.)да арман князи Мушег Мамиконян ва Сюник хркими Григорий билан биргаликда арабларга қарши сосонийлар қўшини тарафида туриб жангда қатнашган. Форслар тор-мор келтирилгач, Жавоншир Закавказье худудида қолган-қутган форс аскарлари б-н кураш олиб борган. 660 й. да Халифаликка карши Византия билан иттифоқ тузган. 667 й. жан. дан араблар ва шим. дан хазарлар истилоси хавфи туғилгач, ўзини Халифалик вассали деб тан олган. Жавоншир марказлашган ҳокимият мухолифлари фитнаси натижасида ўлдирилган.

Loading...