ЖАВШАН

ЖАВШАН (форс — совут, зирҳ) — қадимда ва ўрта асрларда жангчининг баданини жароҳатланишдан сақлаш мақсадида кийиладиган совутнинг бир тури. Жавшан жабага нисбатан оғир. Дастлабки вақтларда у жез (бронза)дан, кейинчалик темир ва пулатдан ишланган. Жавшан баргсимон темир парчаларидан майин ҳалқа симлар ёрдамида тўқилган. Жавшанни эгилувчан, букилувчан бўлиши учун уни махсус тайёрланган металл тахтачаларни бириктириб хам ясаганлар. Йирик лашкарбошилар, саркардалар учун баъзан махсус Жавшан тўқилган. Мил. ав. 1-минг йилликдаёқ Марказий Осиё халқлари жанг пайтида отларга Жавшан ёпишган (яна қ. Баргуствон, Бактар, Совут, Зирҳ).

Loading...