ЖАВЗО

ЖАВЗО — 1) зодиак юлдуз туркумларининг бири. Белгиси Gem (лот. Gemini). Осмон гумбазининг Шим. ярим шарида Саратон ва Савр юлдуз туркумлари Ораларида жойлашган. Энг ёруғ юлдузлари Кастор (2-катталикда) ва Поллукс (1-катталикда). Жавзони куз, қиш ва баҳор пайтларида кузатиш мумкин; 2) ҳижрий-шамсий йил ҳисобининг учинчи ойи. Эрон календарида Жавзо 1925 й. гача ишлатилган. Афғон календарида 1911 й. дан кўлланилади. Жавзо 31 кундан иборат бўлиб, биринчи куни 21—22 майга тўғри келади (яна қ. Бурж).

Loading...