ЖАЙДАРИ ҒЎЗА

ЖАЙДАРИ ҒЎЗА — Ўзбекистонда қадимдан экиб келинган ғўза. Маҳаллий шароитларга яхши мослашган. Кўсаклари майда ва ўртача, думалоқ, учи суйри, яхши очилмайди, кўсак бандида осилиб туради. Жайдари ғўза жойнинг номи ёки бирор муҳим белгиси билан аталган. Mac, «қўқон ғўзаси», «хоразм ғўзаси», «хива ғўзаси», «малла ғўза», «қизил ғўза» ва б. Кейинчалик серҳосил янги ғўза навлари яратилганидан кейин Жайдари ғўза 1929 й. дан бошлаб Ўзбекистонда бутунлай экилмайдиган бўлди (яна қ. АфрикаОсиё ғўзаси, Ғўза).

Loading...