ЖАЙЕВЕР

ЖАЙЕВЕР (Живер) (Giaever) Айвар (1929.5.6, Берген, Норвегия) — америкалик физик. Илмий ишлари туннель эффекты ва ўта ўтказувчанликка оид. 1960 й. да биринчи бўлиб ўта ўтказгичларда туннель эффектини, яъни электронлар бир ўта ўтказгичдан бошқасига ўта бошлашини кузатган. Б. Жозефсон номи б-н аталувчи ностационар эффектни кашф этган. Туннель эффекти ёрдамида т-рани ўлчаш мумкинлигини биринчи марта кўриб чиққан. 1965 й. да туннель ўтишнинг бошқа ўтиш ёрдамида нурланишини қайд этган. Нобель мукофоти лауреата (1973, Б. Жозефсон ва Л. Эсаки б-н ҳамкорликда).

Loading...