ЖАЙНИЗМ

ЖАЙНИЗМ — 1) Ҳиндистонда тарқалган динлардан бири (қарийб 3 млн. киши эътиқод қилади). Мил. ав. 6-а. да пайдо бўлган. Ривоятларга кўра, Жайнизм асрлар оша 24 устоз-пайғамбар орқали етиб келган. Буларнинг энг сўнггиси Жинна (яъни ғолиб, диннинг номи шундан) ва Махавира тахаллусини олган Вардхамана бўлиб, шу дин асосчиси ҳисобланади. Жайнизм қад. ҳинд жамиятидаги қарбийлар (кшатрий) билан руҳонийбраҳманлар ўртасидаги ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви оқибатида вужудга келган. Баъзи тадқиқотчилар фикрича, Жайнизм буддизмнмнг бир мазҳабидир. Жайнизм буддизм каби браҳманизмнинг мураккаб расмрусумларига ва ташқи шаклига қарши чиқци. Ведаларниит муқаддаслигини, қурбонликлар қилишни, руҳонийлар ва худоларнинг инсон тақдирига ҳал қилувчи таъсирини инкор этди. Жайнлар ўз жамоасига кириш учун барча варна (каста)даги эркак ва аёлларга йўл очди. Жайнизмда марказий ўринни жон ҳақидаги таълимот эгаллайди. Бунга кўра, инсон жони барча қилмишлари учун жавобгар, чунки бу қилмишлар карма кoнуни асосида рўй беради, карма қонуни танни жон билан боғлайди, инсонни ердаги ишларга занжирбанд этади ва унинг кейинги қайта туғилишларини белгилаб беради. Кишилар «ўз жонини ўзи халос қилиши», «қайта туғилишлардан озод булиши» мумкин. Бунга эришиш учун Жиннага эътиқод қилиш, Жинна таълимотига ишониш, Жинна белгилаган ахлок, меъёрларига риоя қилиши керак. Жайнизмда ахлоқий камолатга етишишнинг ва карма кoнунидан қутулишнинг бирданбир йўли зоҳидлик ҳисобланади. Жайнлар зоҳид-роҳиблар ва фуқаролар (савдо-судхурлик билан шуғулланувчилар)га булинади. Жайнизм тарафдорлари ҳоз. кунда асосан банкдорлар, судхўрлар, саррофлар ва заргарлардан иборат. Улар жондорлар билан савдо қиладилар, бошқа тижорат ишлари билан ҳам шуғулланадилар; 2) фалсафий таълимотлардан бири. Мил. ав. 2 — 1-а. ларда Жайнизм дини асосида шаклланган. Жайнизм фалсафасининг асосий манбаи «Жайна сутра» («Жайна афоризмлари») ҳисобланади. Жайнизм фалсафасига таттвалар — моҳиятлар ҳақидаги таълимот асос қилиб олинган. Икки асосий таттва бўлиб, бири — моҳияти онг бўлган руҳ (жива), иккинчиси — руҳ бўлмаган ҳамма нарса (ажива). Руҳ булмаган нарса (материя) сезиш, эшитиш, ҳид, ранг ва таъм сифатларига эгадир. У яратилмаган, ибтидоси ва интиҳоси йуқ, муайян ҳолатга эга бўлиши ва ўзгариши мумкин. Модда дағал нарса бўлиб, инсон аъзолари томонидан ҳис этиладиган ёки кармага ўхшаб нозик булиши мумкин. Модданинг зарраси — атом, у маконнинг бир нуқтасинигина ишғол этади, оғирликка эга, катта тезлик билан ҳаракат қила олади. Жайнизм фалсафасида икки замон хусусияти мавжуд: руҳнинг айни ҳолатда мужассамлашган муддати (ёки ҳаёт вақти) ва руҳнинг шу берилган ҳолатда мужассамлашган муддати (ёки ҳаёт миқдори, бошқа ҳолатга ўтиш учун айни шундай ҳаётда яшаши зарурлиги). Мае, инсон бир неча ўн йиллар яшайди, аммо унинг юқорироқ ҳолатга ўтиши бир неча ҳаётий муддатни тақозо этади.

Жайнизмнинг ахлоқий таълимоти якка шахенинг ўзигагина қаратилган. Инсон фақат ўзини озод қилиши мумкин; бошқа одамга ёрдам бериш мутлақо бўлмаган ва иложи йўқ нарса. Жайнизм фалсафий тизими ҳоз. вақтгача деярли илк кўринишида сақланиб қолган.

Муҳаммаджон Қодиров.