ЖАЙРАЛАР

ЖАЙРАЛАР (Nystricidae) — кемирувчи сут эмизувчилар туркумининг бир оиласи. Танасининг уз. 90 см гача, оғирлиги 15 кг ча. Усти ва ёнлари уз. 40 см гача бўлган узун, қаттиқ жун, қорин томони қаттиқ қиллар билан қопланган. 10 га яқин турни ўз ичига олган 4 уруғдан иборат. Африка, Жан. Европа, Жайралар Ғарбий Осиёда учрайди. Nystrix nirsutirostris Кавказ, Қозоғистон ва Ўрта Осиёда яшайди. Жайралар тоғ ва тоғ этакларида, текисликлардаги сой ва жарликларда, аҳоли пунктларига яқин жойларда чуқур уя қазиб яшайди. Баҳорда учpaйди, 2—4 та бола туғади. Қишда ўсимликларнинг пиёзи, илдизпояси ва уруғи, кўкламда ўт, ёзда маккажўхори, тарвуз, қовун, узум, тўкилган мевалар билан озиқланади. Жайралар экинлар зараркунандаси ҳисобланади. Жайраларнинг гўшти ейилади.

Loading...