ЖАЙРАНЎТ

ЖАЙРАНЎТ (Frankenia hirsutra) — уччаноқдошлар (франкениядошлар)га мансуб чала бута. Бўйи 8—20 см. Барглари наштарсимон. Гуллари майда, тожбарги 5 та, қўнғир-пушти, косачаси 5 тишли. Кўсакчаси тухумсимон, уз. 3 мм, эни 163 мм ча. Май—сент. да гуллаб, уруғлайди. Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятлари ва Қорақалпоғистон Ресггубликасида тарқалган. Эрта баҳорда ёш новдалари ва баргларини жайранлар хуш кўриб ейди, номи ҳам шундан.

Loading...