ЖАЙРАНХОНА ҚИРИ — Сурхондарё вилоятидаги қир. Боботоғ тизмасининг жан.-ғарбида жойлашган. Энг баланд жойи 479 м (Қизилмозор чўққиси).
Нисбий бал. 40—100 м, қуруқ ўзанлар б-н парчаланган. Жайранхона қири неогеннинг гил, карбонатли ва сульфатли жинсларидан ташкил топган. Ён бағирлари эол кумлари билан qoпланган. Этакларидаги пролювиал шлейфларда бўз қўнғир тупроклар, айрим жойларда чўл кум тупроқлари ва қумликлар тарқалган. Бўзқўнғир тупроқларда шувоқ, қумликларда эфемер ва эфемероидлар, шунингдек, жузғун, селин, тароқбош, астрагал ўсади.