ЖАЗ ОРКЕСТРИ

ЖАЗ ОРКЕСТРИ, биг — бенд (инг. big band — катта оркестр) — жаз ва эстрада мусиқаси анъаналаридаги оркестр. 1930й. лари Америка ва Европада ташкил топган. Тўлиқ таркиби 3—4 саксофон, 3 труба, 3 тромбон ҳамда ритмгуруҳи (урма созлар, фортепиано, гитаралар, туба ва б.)дан иборат. Биг-бэндга торли созлар гуруҳи (скрипка, альт, виолончеллар) қўшилиши натижасида катта Жаз оркестри (симфожаз) карор топади. Асарларининг композитор ёки аранжировками томонидан олдиндан тайёрланганлиги, якка созларнинг навбатма-навбат ижро этаётган бадиҳа (импровизация) эпизодлари билан жамоавий бадиҳагўйликка асосланган диксиленд ҳамда илк жаз ансамблларининг ижодидан фарқ қилади (яна қ. Эстрада оркестри).

Loading...