ЖАЗАВА

ЖАЗАВА — кучли асаб қўзғалиши, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилолмай қолиш, хаёлот ва воқелик ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасида юзага келадиган ҳолат. Жазава ҳолатидаги инсонда ҳаяжонли рақслар, ўзини ўзи қийнаш, бедорлик, диққат-эътиборни бир йўналишга қаратиш, оғриқ сезмаслик ҳоллари кузатилади. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва б. воситалар ёрдамида Жазавани сунъий қўзғатиш ҳоллари ҳам мавжуд. Жазаванинг энг кўп турлари, одатда, шомонликаа., шиаликтги «шахсей-вахсейща учрайди. Тасаввуф истилоҳида эса Жазава тариқат ахлининг илоҳий ишқ таъсирида шавқу завққа тўлиши, зикр ва само асносида ўзидан кетиш ҳолатлари сифатида талқин этилади.

Prev Article

ЖАЗ

Next Article

ЖАЗЗОР ПОШО