ЖАЗИРА

ЖАЗИРА, Ал-Жазира — Ироқ, Сурия, Туркиядаги плато, Месопотамия пасттекислигининг шим. қисми. Шим. ва шарқцан Тавр ва Загрос тоғ тизмалари билан чегараланган, ғарб ва жан.-ғарбда Сурия чўли ва Арабистон я. о. платосига туташган, жан.-шарқца Месопотамиянинг паст жан. қисмидан тик ён бағир билан ажралган. Баландлиги шим.-ғарбда 450 м, жан.шарқда 200 м. Текислик Дажла ва Фурот дарёларининг террасалашган водийлари б-н кесилган. Жазира бўр ва миоцен даврларининг қумтош ва оҳактошларидан, аллювий ва базальт майдонларидан ташкил топган. Шим. да йирик нефть конлари (Киркук ва б.) топилган. Иклими иссиқ, қуруқ ёз ва нам баҳорли субтропик, ўрта денгиз иклими. Чала чўл, чўл ва тўқай ўсимликлари ўсади. Воҳа деҳқончилиги б-н шуғулланилади.

Loading...