ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР — содир этилган жиноятнинг ва жиноят содир этган шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини камайтирувчи ҳамда енгилроқ жазо тайинлаш учун асос бўладиган ҳолатлар. Ўзбекистон ЖК (55-модда)да Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати берилган, у қатъий бўлмай, суд айбдорга жазо тайинлаш вақтида мазкур моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни ҳам енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаши мумкин. Mac. айбдорнинг қарамоғида ёш болалари, қари ёки ногирон ота-оналари борлиги Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар жиноят таркибига кирувчи белги бўлмай, балки ундан ташқарида бўлган қолат ҳисобланади. Шу боисдан Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, айбдорнинг қилмиши квалификация этилган моддада назарда тутилган жазонинг енгилроқ турини ёки камроқ қисмини тайинлашга асос бўлади.

Loading...