ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ — тайинланган жиноий жазонинг муайян қисми ўтаб бўлингандан кейин қолган қисмини енгилроқ турдаги бошқа жиноий жазо билан алмаштириш. Ж. е. б. а. жиноят кoнунининг инсонпарварлик принципига асосланган бўлиб, у озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилади. Енгилроқ турдаги жазони танлаш масаласи иш ҳолатларига қараб ҳал қшшнади. Ўзбекистон Республикасининг ЖК Ж. е. б. а. да ҳисобга олинадиган талаблар, қонун-қоидаларни белгилаб берган.