ЖАЗЗОР ПОШО

ЖАЗЗОР ПОШО, Жаззор, Аҳмад пошо (тахм. 1735—1804, апр., Акка) — Фаластин ва Суриянинг кўпгина қисми ҳокими (1775—1804). Босниялик. Ўз фаолиятини Мисрда мамлук сифатида бошлаган (1756); бадавийлар қўзғолонини бостиришда кўрсатган шафқатсизлиги учун «қассоб» (араб, «жаззор») лақабини олган. 1775 й. да Сайда волийси (ҳокими) этиб тайинланган. 1790 й. да Дамашқ пошоси бўлган. Турк султони хркимиятини номигагина тан олган, бутун Сурия ва Фаластиннинг амалдаги ҳокими. Ўзининг армияси бўлган. Савдо ва қ. х. монополияси тизимини жорий қилган. Халқ қўзғолонларини шафқатсиз бостирган. Наполеон I Бонапарт қўшинлари Аккани қамал қилишганда (1799 й. 21 март — 20 май) Ж. п. қўшинлари унга бардош бериб, рақибларини чекинишга мажбур қилишган. 18-а. даги Миср тарихи бўйича муҳим бўлган «Низомномайи Миср» («Миср тавсифи») муаллифи.

Loading...