ЖЕЙМС

ЖЕЙМС (James) Жойс [1882.2.2, Дублин (Ирландия) — 1941.13.1, Париж] — инглиз ёзувчиси. «Дублинликлар» (1914) ҳикоялар тўплами, «Рассомнинг ёшликдаги портрети» (1916), «Улисс» (1922), «Финнеганча маърака» (1939) романларининг муаллифи. Жеймс сўнгги икки роман б-н роман жанрини ислоҳ қилди ва 20-а. нинг атоқли ёзувчиси, модернизмнинг асосчиларидан бири бўлиб қолди. Унинг бу асарлари ўз тузилиши билан анъанавий романлардан фарқланади, улар нутқ шакллари ва ҳикоя қилиш усули мунтазам ўзгариб туриши, афсоналар ва тарихий воқеаларга мурожаат қилиниши билан ички тарҳи мураккаб каерни эслатади.