ЖЕЗ

ЖЕЗ, латунь — асосан, мис билан рухдан (50% гача) иборат қотишма. Жез олиш қадимдан (мил. ав.) маълум. Илгари (18а. гача) мисни писта кўмир қўшилган pyx рудаси билан бирга эритиб Жез олишган, 19-а. га келиб мисни тўғридан-тўғри pyx б-н бирга эритиб ола бошлашган. Таркибида рух миқдори ортган сари Ж. ранги қизғишдан оч сариқ ранггача ўзгаради. Кўркамлиги, арзонлиги, механик хоссалари яхшилиги учун мис қотишмалари ичида Жез энг кўп ишлатилади.

Оддий Жез — миснинг факат рух билан қотишмаси. Таркибида 10% гача рух бўлган Жез томпак, 1 0 – 2 0 % гача рух ft/ бўлгани ярим топак деб аталади. Буларнинг занглашга чидамлилиги ва пластиклиги юқори бўлгани учун улардан радиатор ва конденсатор қувурлари, лист ва ленталар тайёрланади. Таркибида тахм. 30% рух бўлган Жез патрон латуни дейилади ва совуқлайин штамплаш, пресслаш йўли билан ундан турли буюмлар олинади. Таркибида 39% гача рух бўлган Жез бир фазали (а), 39 дан 45% гача рух бўлгани икки фазали ((5) қотишмалардир.

Жез таркибида рух миқдори камайган сари қотишманинг пластиклиги ортиб боради. Энг пластик Жез а — латундир. Таркибида 45% дан ортиқ рух бўлган Жезлар жуда қаттиқ ва мўрт бўлганлигидан техникада ишлатилмайди. Жезнинг хоссаларини янада яхшилаш учун алюминий, қалайи, темир, марганец, никель, кремний, қўрғошин ва б. элементлар (ҳаммаси бўлиб 10% гача) қўшилади. Шунда кўп аралашмали (махсус) Жез ҳосил бўлади. Таркибида чамаси 15% рух ва 0,5% алюминий бўлган Жез тилларанг бўлгани учун ундан заргарлик ва безак буюмлари тайёрланади. Таркибида 1,5% гача қалайи бўлган Жез денгиз латуни дейилиб, денгиз сувига чидамли бўлгани учун кемаларга ишлатилади, 3% гача қўрғошин қўшилган Жез (қ. Автомат латуни) автомобиль ва соатсозликда қўлланилади.

Жез деформациябоп ва қуймабоп хилларга бўлинади. Деформациябоп Жездан қувурлар, лист, тасма, чивиқ ва б. прокатланади, қуймабоп Жездан эса арматуралар, антифрикцион деталлар, подшипник втулкалари ва б. қуйилади. Жез умумий машинасозликда, асбобсозликда, иссиқлик техникаси ва б. соҳаларда ишлатилади.

Loading...