ЖҲАНГАР МАДАНИЯТИ

ЖҲАНГАР МАДАНИЯТИСинд (Покистон)нинг аҳоли яшайдиган бир қанча турар жойларидан топилган сўнгги Хараппа (тахм. мил. ав. 12—11-а. лар) археологик маданияти. Биринчи марта 20-а. нинг 20-й. ларида Синд вилоятининг Жҳангар аҳоли турар жо-йидан топилган. Асосий ёдгорлиги Чан-хударо бўлиб, Жҳукар маданиятининт биринчи қатлами ҳисобланади. Асосан, лойдан ясалган кўзачалар, турли идишлардан иборат. Археологик маълумотларга кўра, Жҳангар маданиятини яратувчиларнинг кичикроқ гуруҳи Чанхударони жҳукарликлар ташлаб кетгандан сўнг, маълум вақтгача ишғол килганлар. Жҳангар маданиятидан топилган ёдгорликлар Шим. Балужистон ва Эроннинг жез даврида яшаган кабилалари билан яқинлигини кўрсатади. Бу яқинлик белуж ва эрон қабилаларининг Ҳинд дарёси водийсига кўчиб келиб, узоқ вақт бирга яшаганликлари самарасидир.