ЖҲУКАР МАДАНИЯТИ

ЖҲУКАР МАДАНИЯТИжез даври маданияти (мил. ав. 2-минг йиллик ўрталари). 1928 й. да ҳинд археологи Н. Мад-жумдар Жҳукар аҳоли турар жойи (Покистоннинг Синд вилояти) дан топган. Жҳукар маданиятининг асосий ёдгорликлари — Жҳукар, Лоҳумжодаро ва Чанхударо (2 катлам). Жҳукар маданияти уйлари пишиқ ғиштдан, ўчоқлар қурилганлиги билан ўзига хос. Сопол идишларидаги геометрик ва ўсимликсимон нақшлар сарғиш фонда қора ва қизил бўёқ билан чизилган. Жез буюмларидан кенг фойдаланилган (болта, бандак, тамға ва ҳ. к.). Тамғамуҳрлар сопол, тошдан тайёрланган, турли геометрик шакллар, баъзан ҳайвонларнинг расмлари билан безатилган. Жҳукар маданиятининг тамға-муҳрлари Хараппа тамғамуҳрларидан ёзуви йўқлиги билан фарқ қилади. Жҳукар маданияти кўп жиҳатдан Балужистон, Шим. Эрон ва Ўрта Осиё маданиятига ўхшаб кетади.

Ад..Массон В. М., Древнеземледельческая культура Маргианы, М., Л., 1959.

Loading...