
ЖИЛД
ЖИЛД (араб.) — 1) бирор нарса устидан кийдириб, қоплаб қўйиладиган буюм, ғилоф. Mac, ёстиқ Ж., кўрпа Жилд ;
2) китобни яхши сақлаш учун унинг муқовасига ўлчаб тикилган, одатда, тери-чармдан ясалган қин;
3) илгари ўқувчилар ўқув ашёлари солиб юриши учун портфель ўрнида ишлатган халта. Жилд бирор матодан конверт тахлитида тикилиб, икки ёнидан латта тасмага бириктирилган ва елкага ўтказиб бўйинга осиб юрилган; 4) бирор катта асарнинг алоҳида китоб ҳолидаги қисми, шунингдек, бир неча китобдан иборат асарнинг ҳар бири, том. Mac, Алишер Навоий асарларининг 10ж. и.