ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИ (ЖК) – ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмиш жиноят эканлигини аниқлаб берадиган, уни содир этганлик учун жазо ва б. ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайдиган жиноят qoнунлари мажмуи. Унда жиноят qoнунининг меъёрлари муайян тизимга солиниб, ЖК шаклига келтирилган. ЎзР Жиноят кодекси Ўзбекистoн Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган меъёрларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги ЖК 1994 й. 22 сент. да тасдиқланган ва 1995 й. 1 апр. дан амалга киритилган. 2 қисмдан — умумий қисм ва махсус қисмдан иборат, улар ягона жиноят qoнунини ташкил этади. Умумий қисмда жиноят qoнунининг умумий к qoидалари, жавобгарлик асослари, қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган ҳолатлар, жазо ва уни тайинлаш, жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш, вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари белгилаб берилган. Махсус қисмда жиноятларнинг турлари ва улар учун тегишли жазоларни тайинлайдиган меъёрлар кўрсатилган. Умумий қисмда Махсус қисмдаги ҳуқуқий меъёрларни амалда тадбиқ қилиш йўллари баён этилган.