ЖИНС

ЖИНС (Jeans) Жеймс Хопвуд (1877.11.9, Лондон — 1946.17.9, Суррей графлиги) — инглиз физиги ва астрономи, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1906), Қироллик астрономия жамияти президента (1925—27). Асосий илмий ишлари назарий физика (газлар кинетик назарияси, нурланиш назарияси) ва астрофизикага дойр. Жинс мутлақ қора жисм спектрида энергиянинг тарқалиш формуласини чиқарди (Ж. У. /”елейдан мустақил равишда). Астрономия бўйича — Ж. тез айланаётган суюқ жисмлар эволюцияси натижасида қўшалоқ юлдузлар пайдо бўлиши ёки жисмнинг яссиланиб спирал туманликлар пайдо бўлиши назариясини илгари сурди. Жинснинг қатор ишлари юлдузларнинг ички тузилиши ва эволюция назариясига бағишланган. Жинс космогоник гипотеза муаллифи.

Loading...