ЖИНСИЙ БЕЗЛАР, гонадалар — одам ва ҳайвонларда жинсий ҳужайралар (тухум ва сперматозоидлар) ҳамда жинсий гормонларни ҳосил қилувчи аъзолар. Жинсий безлар жинсни белгилайди. Аёллар жинсий бези тухумдон одамда кичик чаноқ бўшлиғида, кўпчилик сут эмизувчиларда буйракнинг орқа Фемида жойлашган. Тухумдоннинг пўстлоқ ва мағиз (мия) қавати бўлиб, унда кўплаб фолликулалар мавжуд, уларнинг ҳар бирида битта тухум етилади. Тухумдонда эстрогенлар, прогестинлар, релаксин ва б. гормонлар ҳосил бўлади. Эркаклар жинсий бези — мояк одамда ва талайгина сут эмизувчиларда уруғ халтачаси (ёрғоқ)да, бошқа ҳайвонларда қорин бўшлиғида жойлашган. Моякда тестостерон ва б. гормонлар ишлаб чиқарадиган эркак жинсий ҳужайралари (сперматозоидлар) ва б. махсус хужайралар етилади.
Умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг бошқа вакилларида Жинсий безларнинг жойланиши ва тузилиши хилмахил. Жинсий безларнинг секретор фаолияти гонадатроп гормонлар орқали бошқарилади.