ЖИР, йир — бир қанча туркий халқларда қўшиқ, шеър маъносини англатувчи тушунча. Татарларда умуман халқ қўшиқлари, қозоқ ва қорақалпоқларда сюжет асосига қурилган халқ шеърияти, кўпроқ достонлар Жир деб аталади.