ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР

ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР — киши нинг жисмоний тараққиёт даражасини ошириш учун махсус танланган ҳаракатлар. Мунтазам ва изчил бажариладиган Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосини ташкил этади. Жисмоний тарбия амалиётида таркиб топган Жисмоний машқлар (одамнинг меҳнат, турмуш, ҳарбий фаолиятидан олинган ҳаракат ва амаллар асосида — югуриш, сакраш, ирғитиш, тош кўтариш, сувда сузиш ва б.) гимнастика, енгил атлетика, оғир атлетика, ҳаракатли ва спорт ўйинлари, спорт туризми ва ҳ. к. ни келтириб чиқарди. Илмий асосда танланган Жисмоний машқлар барча ҳаракат органларининг фаолиятини яхшилайди, меҳнат қобилиятини оширади. Жисмоний машқлар турлари тўғри ва аниқ тасниф қилинишни тақозо этади. Шунда улардан кўзланган самарага эришиш мумкин.

Loading...