ЖИЯК

ЖИЯК, зеҳ — энсиз тасма. Кийимларнинг олдига, ёқа, енг, чўнтак, этак четларига, дўппининг кизагига, каштали безак буюмларига тикилади. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган. Бухоро, Самарқандда зеҳ, Сурхондарёда шерози ва б. номлар билан юритилади. Тайёрлаш усулига кўра бир неча турларга бўлинади: қўлда тўқиладиган содца Жияк, бир неча киши томонидан тўқиладиган рангдор, гулли мураккаб Жияк, махсус дастгоҳ (жияк дўкон) да тўқиладиган Жияк, матога кашта тикиб тайёрланадиган Жияк ва б. Ж. каштаси анъанавий ҳандасий, ислoмий нақшлар ва уларнинг уйғунлигидан иборат бўлиб, баъзан нақш мужассамотига рўзғор буюмлари, асбоб ва б. буюмларнинг шакллари, ёзувлар киритилади. Ҳозир ҳам Жияк тайёрлаш ва тикиш кенг тарқалган.

Loading...