ЖИЗЗАХ

ЖИЗЗАХЖиззах вилоятидаги шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Сангзор дарёси бўйида, 460 м баландликда жойлашган. Тошкент—Самарқанд т. й. ва Катта Ўзбекистон тракти ёқасида. Майд. 0,7 минг км2. Аҳолиси 132,5 минг киши (2000; 1939 й. — 9 минг, 1959 й. — 15 минг, 1970 й. — 35 минг киши), асосан ўзбеклар; рус, татар, украин, эроний ва б. ҳам яшайди. Тошкентдан 203 км. Т. й. станцияси. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси 1,5°, минимум т-ра —35°, июлнинг ўртача т-раси 28,5°, максимум т-ра —46°.

Юнон солномачилари Кирополь ва Газони алоҳида тилга олишади. Археологлар Газо ш. нинг ўрнини аниқ ва асосли тайин этмасаларда, тарихий манбаларда уни Самарқанд ва Тошкент оралиғида жойлашганлиги айтилади. Олимлар Газони кад. Жиззах деб тахмин қиладилар. Топонимист олимлар Жиззах номини суғдийча «Дизак» («қалъача») сўзи б-н боғлайдилар. Тарихда у Дизах номи б-н юритилган.

Ж. Ўрта Осиёдан ўтган бир неча қад. карвон йўлининг туташган жойида вужудга келган. Ёзма манбаларда илк бор араб географ олимлари ва сайёхларидан Ибн Ҳавкал ва Муқаддасипларнинг асарларида Уструшонанинг Факнон вилоятидаги шахар деб тилга олинади. Шаҳар араблар истилосидан олдин ҳам мавжуд бўлган.

Жиззах 9—10-а. ларда сомонийлар, 11 — 13-а. бошида qoрахонийлар, Хоразм шоҳлар давлати, 14 — 15-а. ларда темурийлар давлати, 16—18-а. 1-ярмида Бухоро хонлиги, 18-а. 2-ярмидан 1866 й. гача Бухоро амирлигига тобе бўлган. Шаҳар бир неча марта инқирозга учраб, яна қайта тикланган. 16—17-а. ларда аҳоли ҳоз. эски бозордаги Ўратепага кўчган. 19а. 60-й. ларида у хам харобага айланган. Кейинчалик яна тикланган. 19-а. 2-ярмидан Туркистон генерал губернаторлиги таркибига киритилган. Жиззахда тегирмон, жувозхона, темирчилик устахоналари, кулолчилик корхоналари ва б. ишлаб турган. Шаҳар 16—19-а. ларда кўпгина тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган. 1571 й. да Абдуллахоннинг Дашти қипчоқ хони Бобохон ва Тошкент ҳокими Дарвешхон б-н Ж. даги тўқнашуви шаҳарга кўп талафот етказган. 1866 й. 12—18 окт. да Жиззах қалъаси рус босқинчилари томонидан тўпга тутилиб, вайронага айлантирилган. 1916 й. даги Жиззах қўзюлониц, шаҳар рус мустамлакачилари томонидан яна вайрон қилиниб, аҳоли шафқатсиз қирилган.

Жиззахда 1920 й. лардан бошлаб янги корхоналар қурилган. 1930 й. маҳаллий хом ашё билан ишлайдиган оҳак з-ди, 1932 й. шаҳар электр ст-яси, 1942 й. да пахта з-ди, 1943 й. да қ. х. машиналарини таъмирлайдиган з-д, 1949 й. да ёғ-пишлоқ з-ди, 1960 й. да Ўзбекистонда энг йирик бинокорлик материаллари к-ти ишга тушди. Мирзачўл ва Қарши чўлларини суғориш учун полиэтилен қувурлар ва полихлорвинил маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган кимё к-ти (1969), элеватор, ун з-ди ва аралаш ем ишлаб чиқариладиган цехдан иборат ун к-ти қурилди (1970). 1971 й. да ғишт з-ди ва Тошкент трикотаж фирмаси филиалининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Шунингдек, нон з-ди, тикувчилик ф-каси маҳсулот бера бошлади.

Жиззахда 30 дан ортиқ саноат корхонаси ишлаб турибди. Улар орасида бадиий кулолчилик буюмлари корхонаси, «Сўғдиёна» фирмасининг тиббиёт маркази, сут-ёғ, электромеханика з-ди, қурилиш материаллари к-ти, темир-бетон плиталар и. ч. корхонаси, ип йигирув, пайпоқ тўқиш, устки трикотаж, мебель ф-калари бор. Жиззахда «Согпластмаскан» (Ўзбекистон—Сурия), «Базальт» (Ўзбекистон—Украина), «Кумуш» (Ўзбекистон—Тожикистон), «Жибри» (Ўзбекистoн—Англия) қўшма корхоналари ишлаб турибди. 30 дан зиёд қурилиш ташкилоти фаолият кўрсатади. Шаҳарда истиқлол боғи, ёпиқ сув ҳавзаси, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, «Пахтабанк», «Асакабанк», «Ғаллабанк», «Уй-жой қурилиш саноат банки», «Осиё» бозори, «Бахмал» савдо уйи, Хотира хиёбони, болалар истироҳат боғи каби йирик иншоотлар фойдаланишга топширилди. Шаҳар маҳаллаларида яшовчи аҳоли учун Олмазор, Тошлоқ, Улуғбек, Заргарлик, Кимёгар, Бобур, Ҳамзаобод, Ўратепалик, Ҳайробод, Раваллик номли замонавий маҳалла гузарлари мавжуд. Шаҳардаги 280 га яқин кўчанинг узунлиги қарийб 240 км ни ташкил қилади. Жиззахдан Тошкент ш. га, шунингдек, республиканинг бошқа вилоят марказларига автобус қатнайди. Шаҳар ичида троллейбус қатнови йўлга қўйилган. Аҳолига 600 дан зиёд савдо ва бир қанча маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари хизмат қилади.

Шаҳарда 3 олий, 7 ўрта махсус ўқув юрти, 2 касб-ҳунар, 2 академик ҳамда бизнес лицейи, гимназия, 30 га яқин умумий таълим мактаби бор. Мусиқали драма, қўғирчоқ театри, телемарказ, 8 болалар кутубхонаси (87 минг китоб), «Ўзбекнаво» вилоят концерт бўлими, «Ўзбекрақс» бирлашмасининг вилоят бўлими, 2 музей, 2 мусиқа, 4 санъат мактаби мавжуд. 3 спорт мактаби, марказий стадион, 2 футбол майдони, 2 сузиш ҳавзаси, теннис корти, 32 спорт зали ва бир қанча спорт майдонлари фаолият кўрсатади.

Ўрда, Бобо Як, Қалиятепа, Нуриддин Ҳожи мадрасаси каби тарихий ва меъморий ёдгорликлар сақланиб qoлган.

Жиззахда Я. Ғ. Ғуломов (1951, 1960-61), Ҳ. Муҳамедов (1956—59), М. Аминжонова (1964), С. Раҳимов (1966—70), Р. А. Бадахов (1980), Ў. Алимов (1982 — 84) ва б. археологик қазишлар олиб борганлар. Жиззах ҳудудидаги Учтепа мавзесидаги 3—4-а. ларга оид мозортепалардан турли сопол парчалари, тангалар топилди. Жиззах яқинида 1955 й. Я. Ғ. Ғуломов жез даврига оид тош курсини топган.

Жиззахдан кўпгина машҳур кишилар: давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов, шоир Ҳамид Олимжон, адиб Сарвар Азимов, Ўзбекистoн халқ артисти Хосият Азимова, 1941—45 й. лар уруши қахрамонлари Ж. Тўраев, Е. И. Иванин, Г. М. Губарьков, Меҳнат Қаҳрамони Б. Пирматов ва б. етишиб чиққан. Шаҳарда «Жиззах овози» газ. мунтазам нашр этилади (адади 2000).

Ад.: Ҳайдаров Ҳ., Жиззах вилояти тарихи, Т., 1996.

Loading...