ЖЎКА

ЖЎКА (Tilia) — жўкадошлар оиласига мансуб бута ва дарахтлар туркуми. Ўзбекистонда 9 тури ўстирилади. 3 тури — йирик баргли Жўка, майда баргли Жўка ва юраксимон баргли Жўка доривор ҳисобланади. Улар бўйи 25 м гача келадиган дарахтлардир. 300—400 йил усади. Барглари узун бандли, кетма-кет жойлашган. Гуллари таркибида эфир мойи, С витамин, каротин ва б. моддалар бор. Қуритилган барги ва препаратлари терлатувчи дори сифатида, шунингдек, дамламаси оғизни чайқаш учун ишлатилади. Ёғочи оқ, юмшоқ бўлиб, мебель, фанер ва б. тайёрлашда ишлатилади.