ЖОМБОЙ

ЖОМБОЙСамарқанд вилоятидаги шаҳар (1977 й. дан). Жомбой тумани маркази. Туманнинг жан.-шарқий қисмида, т. й. станцияси ёнида жойлашган. Жомбой этник уруғ номидан келиб чиққан. Жомбойдан Самарқандгача 13 км. Аҳолиси қарийб 14 минг киши (2000). Жомбойда 4 умумий таълим мактаби, маиший хизмат коллежи, ҳунар лицейи, Акрология ва паразитология илмий тадқиқот ин-ти, 2 кутубхона, маданият уйи, Мотамсаро она хиёбони, ўлкашунослик музейи бор. Шаҳарга кираверишда рамзий дарвоза ўрнатилган.

1502 й. да Шайбонийхон Бухородан Самарқандга қайтишида Зарафшон дарёсининг Жомбойдан ўтувчи қисмида 7 равокдан иборат кўприк қурдирган. Замонлар ўтиши билан равоклар бузилиб, 19-а. нинг 40-й. ларида 3 та равоқ бутун қолган. Ҳоз. кўприкнинг биргина равоғи сақланган. 1899 й. Ж. орқали т. й. ўтказилган. Жомбойда 1911 й. да Маҳмудхўжа Беҳбудий ташабусси билан янги усулда мактаб очилган.