ЖЎН КАНАЛИ

ЖЎН КАНАЛИТошкент вилоятидаги канал. Тошкент ш. нинг жанубишарқ қисмидан ўтадиган Салор каналининг Жўн-Салор сув тақсимлагичидан бошланади. Уз. 54 км. Қадимги каналлардан бири. Шим.-шарқдан жануби-ғарбга эгри-бугри бўлиб оқади. Бош қисмининг максимал сув сарфи 32,0 м3/сек. Эни 4—9 м, чуқурлиги максимал сув сарфи даврида 2—3,5 м. Атрофдаги ерларни сугориш учун каналдан жуда кўп тармокдар чиқарилган. Каналнинг кўп қисми жарлик ва ноқулай жойлардан ўтади. 1927—28 й. ларда канал гидротехник иншоотлар билан тўла таъминланди. Кейинги йилларда канал реконструкция қилинди ва йўналиши йилдан йилга тўғриланиб, узайтириб борилди. Бош қисми бетонлаштирилган. Жўн канали Янгийўл туманида 20 минг га дан кўпроқ ерни сугоради. Шу туман ҳудудида арикларга бўлиниб тугайди.

Loading...